| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
БОЙЛИКНИ ОДАМЛАР ЎРТАСИДА ТАҚСИМЛАШ
Ислом шахсий мулкчиликка рухсат бериб, мулкка эга бўлиш шаклини ҳам белгилаб қўйган. Шахсга ўз мулкини тасарруф қилиш ҳуқуқини бериб, тасарруфнинг шаклини ҳам белгилаган. Одамлардаги ақлий ва жисмоний қувватларнинг хилма-хиллигини эътиборга олиб, эҳтиёт юзасидан ожиз ва муҳтожларни қўллаш, таъминлаш мақсадида бойларнинг молларидан уларга ҳақ ажратган. Жамоат муҳтож бўладиган нарсани ҳамма мусулмонларнинг умумий мулкига айлантирган. Биронта одамнинг унга эгадорлик қилишга, ўзи ёки бошқа биров учун асраб қўйишга ҳаққи йўқ. Шунингдек, Ислом фуқарони етарли бойлик ва хизматлар билан таъминлаш масъулиятини давлатга юклаб, унинг ҳам хусусий мулки бўлишига рухсат берди.
Шу билан ҳар бир фуқаронинг ҳаёти, жамоатнинг жипслиги, одамларнинг манфаатлари, ишларнинг бошқарилуви кафолатланиб, давлатнинг иқтисодий масъулиятини адо этишдаги етарли иқтидори сақланиб қолади. Лекин бунинг учун жамиятдаги ҳар бир фуқаро етарли бойлик билан таъминланган бўлиши ҳамда барча фуқаролар биргаликда шариатнинг барча ҳукмларини ижро этаётган бўлишлари шарт. Бугунги кунда Ислом оламида юз бераётганидек, шахслар ўртасида эҳтиёжларни қондириш борасида улкан тафовут юзага келса, тафовут ҳажмини қисқартирувчи янги тақсимлаш жараёнини жорий этиб, одамлар ўртасида мувозанатни вужудга келтириш вожиб.
Агар нотўғри тушуниш, тасодифий бузилиш ёки давлатнинг низомини татбиқ қилишда камчиликка йўл қўйгани боис одамлардаги шаръий ҳукмларни татбиқ қилиш тушунчаси издан чиқса ва бу нарса худбинликка, шахсий мулкчиликни суистеъмол қилишга олиб борса, натижада бойликнинг одамларга тақсимланиши адолатсиз бўлса, бу иш одамларнинг низомдан безишига, жамиятнинг мўътадил вазиятидан чиқиб кетишга олиб боради. Шунда фуқаролар ўртасидаги мувозанатни сақлаб қолиш ёки вужудга келтириш вожибга айланади.
Жамиятда бойлик фақат бойлар синфи ўртасида қўлма-қўл бўлиб қолса ёки одамларга мол берилмасдан молнинг одамлар ўртасида айланиб юриши таъқиқланса, бойлик тарқатилишида адолатсизлик юзага келади. Ислом бу икки ҳолатни ҳал этиб, бойликнинг одамлар ўртасида айланиб туришини кафолатловчи
87-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|